Қасим-Жомарт Тоқаев Гурбангули Бердимуҳамедов билан норасмий учрашув ўтказди

Фото: Фото: Ақорда

TURKISTAN. Kazinform – Давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни ташрифи билан қутлар экан, унга Қозоғистоннинг маънавий пойтахти, барча туркий халқлар учун муқаддас аҳамиятга эга бўлган Туркистон шаҳрига ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

"Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятли ривожланаётгани қувонарли. Режаларда газ саноати, шунингдек, транспорт-логистика соҳасида стратегик аҳамиятга эга лойиҳалар ўрин олган. Биз бу ишни назоратда ушлаб турамиз, чунки мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада сифатли ривожлантириш унинг натижаларига боғлиқ", – деди ҚР Президенти.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Гурбангули Бердимуҳамедовни Халқаро тинчлик ва ишонч йилининг бошланиши билан табриклаб, БМТ томонидан қўллаб-қувватланган ушбу ташаббус Туркманистоннинг халқаро миқёсдаги юксак обрў-эътиборидан далолат беришини таъкидлади.

Фото: Ақорда

Халқ Маслахати раиси меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистонни Туркманистоннинг асосий стратегик ҳамкорларидан бири деб атади.

“Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларимиз яхши истиқболга эга. Туркманистоннинг БМТ доирасида Халқаро тинчлик ва ишонч йили деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганингиз учун сиздан миннатдормиз”, – деди Гурбангули Бердимуҳамедов.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг барча спектри бўйича кўп қиррали стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Ақорда

Суҳбатдошлар ўсишнинг янги нуқталарини топиш ва яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидладилар.