Қасим-Жомарт Тоқаев Франция Президентига табрик телеграммаси йўллади
09:07, 14 Июль 2023
ASTANA. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Эмманюэль Макрон ва бутун француз халқини Франция миллий байрами – Бастилияни қўлга олиш куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
Давлат раҳбари Қозоғистон билан Франция ўртасидаги ишончли сиёсий мулоқот ва ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликка асосланган стратегик шериклик тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.