Қасим-Жомарт Тоқаев Финляндия Президентини Ақордада кутиб олди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга расмий ташриф билан келган Финляндия Президенти Александр Стуббни кутиб олди.

Дастлаб, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Александр Стубб расмий делегация аъзолари билан бир-бирларини таништирдилар.

Фото: Ақорда

Шундан сўнг, олий мартабали меҳмоннинг ташрифи муносабати билан тантанали залда саф тортган фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди. Президент оркестри икки мамлакатнинг давлат мадҳияларини ижро этди.

Мадҳияларни тинглаб бўлгач, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Финляндия Президенти гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.

Фото: Ақорда

Улар унинг олдига етиб келганларида, меҳмон тўхтади, бошини бироз эгиб, ҳурмат бажо келтирди. Кейин давлат раҳбарлари фахрий қоровул бўйлаб юришди. Улар фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашдилар.

Давлат раҳбарлари айни пайтда музокаралар олиб бормоқда. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, глобал ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинади.

Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кazinformнинг таҳлилий шарҳловчиси мутахассислар билан биргаликда "Александр Стуббнинг расмий ташрифи давомида қўшма келишувларга эришиладими?" ва "Қайси соҳалар Финляндия инвесторлари учун жозибадор бўлиши мумкин?" деган саволларга жавоб излаган эди.

Фото: Ақорда