Иқтисодиётнинг турли тармоқларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
2024 йилда Қозоғистон Ҳукумати ва ЕТТБ 935 миллион долларлик 25 та лойиҳани молиялаштириш бўйича келишувга эришди.
Одиль Рено-Бассо ЕТТБ “яшил иқтисодиёт” дастурларини амалга ошириш учун 2 миллиард евро сармоя киритишни режалаштираётгани ҳақида янги маълумот берди.
Қозоғистон Президенти банк секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Одиль Рено-Бассо молия секторидаги жаҳон тенденциялари юзасидан фикр алмашдилар.
Аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити доирасида учрашув ўтказган эди.