Қасим-Жомарт Тоқаев ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди

Фото: Фото: Акорда

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Одиль Рено-Бассо Қозоғистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди ва жаҳон иқтисодиётининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.

Молия ташкилоти билан алоқалар ўрнатилганидан бери мамлакатимиз кичик ва ўрта бизнес, энергетика, қишлоқ хўжалиги каби бир қатор стратегик тармоқларда салмоқли натижаларга эришилди.

Давлат раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қўшма лойиҳаларга, жумладан, “яшил иқтисодиёт” дастурларини амалга оширишга сармоя киритиш ниятини маъқуллади.

Одиль Рено-Бассо мамлакатнинг сармоявий салоҳиятини юқори баҳолади ва молия институти Қозоғистон инфратузилмасини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, яқинда 234 километрлик Ақтўбе-Улгайсин автомобиль йўлини модернизация қилишни молиялаштириш бўйича қарор қабул қилинган. Ушбу йўналиш ички ва халқаро транспортни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

Одиль Рено-Бассо ЕТТБ ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, 2024 йилда инвестициялар ҳажми 2023 йилга нисбатан икки баравар кўпайиб, салкам 1 миллиард еврога етган. Бундан ташқари, банк раҳбари Қозоғистоннинг транспорт салоҳияти ва энергетика соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Аввалроқ, Давлат раҳбари томонидан ўтказилган Хорижий инвесторлар кенгашининг 37-ялпи мажлиси ҳақида ёзган эдик