Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Эрон президенти Масуд Пезешкиан ва унинг ватандошларига Бандар Аббосдаги Шаҳид Ражайи денгиз портида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ақорда.
Қозоғистон Президенти жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни ва ушбу фожиа оқибатларини бартараф этишни тилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон жанубидаги Бандар Аббос яқинидаги Шаҳид Ражайи портида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган ва 500 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Минтақавий маъмурият матбуот котиби Фатемеҳ Моҳажеранининг айтишича, портлашнинг аниқ сабаблари ёнғин тўлиқ ўчирилмагунча маълум бўлмайди. Бироқ унинг сўзларига кўра, портлашнинг эҳтимолий манбаси портда сақланадиган кимёвий материаллар контейнерлари бўлган.
Эрон президенти Масуд Пезешкиан чуқур қайғуда эканини ва портлашдан жабр кўрганларга ҳамдартлик билдирди.