Эндрю Форрест билан учрашувда углероддан камроқфойдаланган ҳолда ривожланиш масаласи муҳокама қилинди. Бу Қозоғистоннинг стратегик мақсадларидан биридир.
«Fortescue Future Industries» компанияси директорлар кенгаши раиси Президентга компаниянинг мамлакатдаги шамол энергетикаси ва яшил водород лойиҳаларига сармоя киритиш режалари ҳақида гапириб берди.
Игорь Финогенов Қасим-Жомарт Тоқаевга дунёдаги энг йирик тоғ-кон ва олтин қазиб олувчи компаниялардан бири бўлган «Полиметалл УК» компаниясининг фаолияти ҳақида маълумот берди.
Тадбиркор Президентга геология-қидирув ишлари ва қуёш электр станцияларини қуриш бўйича режалари ҳақида гапириб берди.