Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform – Ақордада Қозоғистон Президентига икки мамлакатнинг фавқулодда ва мухтор элчиларининг ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ишонч ёрлиқларини Греция Республикаси элчиси Антониа Кацуру ва Португалия Республикаси элчиси Жозе де Каштру Атаиде Амарал топширди.

Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қозоғистон тинчликпарвар ташқи сиёсат юритаётганини таъкидлади.

Фото: Ақорда

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда дунёда юзага келаётган барча муаммолар фақат тинч йўл билан, яъни дипломатик каналлар ва воситалар орқали ҳал қилиниши керак.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Греция ва Португалия раҳбарлари ва бош вазирларига энг самимий табрикларини йўллади ва уларни Астанага ташриф буюришга таклиф қилди.

Фото: Kazinform

Тадбир якунида Давлат раҳбари элчиларни Қозоғистондаги дипломатик миссияларининг расмий бошланиши билан табриклади ва Президент Админстрацияси ва Ташқи ишлар вазирлиги уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини тасдиқлади.