Учрашувда Қозоғистоннинг тегишли тузилмалари ва Binance компанияси ўртасида рақамли молия соҳасида ҳамкорликнинг узоқ муддатли истиқболлари, блокчейн технологиялари соҳасида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, шунингдек Қозоғистонда криптоиндустрия учун минтақавий хабни яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Президент иштирокида Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Binance компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.