Қасим-Жомарт Тоқаев Бекзат Саттарханов номидаги спорт мажмуасига ташриф буюрди
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари хусусий инвестор маблағлари ҳисобидан қурилиб, жорий йилда фойдаланишга топширилган кўп функцияли бино фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтимизда жойлашган мажмуада турли спорт тадбирлари, аҳолининг дам олиш ва ҳордиқ чиқариш дастурлари ташкил этилади.
Муассасада футзал, волейбол ва баскетбол майдонлари, шунингдек, бокс, дзюдо, қозоқ кураши ва бошқа спорт турлари учун жанг заллари мавжуд.
Президент оммавий спортни ривожлантириш учун бундай мажмуаларни кўпроқ қуриш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, ёш боксчилар ва футболчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг келажакда жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпиони бўлишларига тилакларини билдирди.
“Бунинг учун, аввало, кўп меҳнат қилиш, матонат керак. Фақат меҳнатгина ғалабага етаклайди”, – деди Давлат раҳбари.