«Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан валиаҳд шаҳзода шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга ҳамдардлик билдираман. Шайх Халифа узоқ йиллар БАА тараққиёти ва халқи фаровонлиги учун тинимсиз меҳнат қилди. Қозоғистон халқи шайх Халифа Ол Наҳаённи икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган шахс сифатида эслайди. Марҳумнинг жойи жаннатда бўлсин!», - дейилади хабарда.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 73 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.