Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Абай вилоятига келди
11:03, 11 Июнь 2023
SEMEY. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Абай вилоятига келди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Ташриф давомида Президент ўрмон ҳудудларидаги ёнғинни ўчириш ишлари билан танишади, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш штабининг йиғилишини ўтказади, ёнғинда ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг яқинлари билан учрашади.