«Улар халқимиз хавфсизлиги, келажак авлодлар, юртимиз фуқаролари учун жонини фидо қилган ҳақиқий қаҳрамонлардир. Биз уларнинг жасоратидан хурсандмиз, биз доимо эслаймиз. Улар халқимиз хотирасида абадий қолади. Мен сўз бераман, барча оилаларингиз эътибордан четда қолмайди. Уй-жой шароити, болаларни ўқишга юбориш бўйича доимий ёрдам берамиз», - деди Президент.
Давлат раҳбари, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига давлат мукофотларини шахсан топширди.