Беларусь Президенти Александр Лукашенко Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.
Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Фото: akorda.kz