Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада То Ламни кутиб олди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Ламни кутиб олди.
Дастлаб Қасим-Жомарт Тоқаев ва То Лам расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар. Шундан сўнг, олий мартабали меҳмоннинг ташрифи шарафига Фахрий қоровул бошлиғи Давлат раҳбарларига қутлов сўзи айтди. Президент оркестри икки давлат мадҳияларини ижро этди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва То Лам мадҳияларни тинглаб бўлгач, гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди. Унинг олдига етиб келганида, меҳмон тўхтаб, ҳурматини кўрсатиб, бошини бироз эгди. Сўнг меҳмон ва Президент фахрий қоровул сафидан ўтди.
Айни пайтда Ақордада олий даражадаги музокаралар давом этмоқда.
Қайд этиш жоизки, олий даражадаги музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳаларда Қозоғистон-Вьетнам ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
7 май куни эса Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби Астанадаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадни томоша қилади.
Аввалроқ Вьетнам Бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Буй Тхань Шон Kazinform агентлигига эксклюзив интервью бериб, Қозоғистон-Вьетнам муносабатларининг аҳволи ҳақида батафсил тўхталиб ўтган эди.
Шунингдек, сўнгги 30 йил ичида икки давлат ўртасидаги алоқалар қандай мустаҳкамланди? Kazinform таҳлилий шарҳловчиси ушбу мавзуни таҳлил қилди.