Қасим-Жомарт Тоқаев 10-11 май кунлари Туркияга ташриф буюради

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Қозоғистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклаб, икки қардош халққа фаровонлик ва муваффақиятлар тилади.

Президентлар Қозоғистон-Туркия стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратдилар.

Режеп Таййип Эрдоған Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 10-11 май кунларига мўлжалланган Туркияга давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришда муҳим босқич бўлишини таъкидлади. Давлат раҳбари Анқарадаги музокаралар шу даражада ўтказилишига келишиб олди.

Қозоғистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг иқтисодий, гуманитар ва маданий алоқаларни кенгайтиришдаги муҳим ролини таъкидлади.

Икки давлат раҳбарлари анъанавий дўстона суҳбат ўтказдилар.