KASEда доллар нархи яна кўтарилди
16:04, 25 Июнь 2024
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,77 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси - 467,29 тенге.
Миллий банкнинг 25 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,28 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,33 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 466,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 469,3 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 464 тенге, сотиб олиш нархи - 469 тенге.
Россия рубли 5,13-5,27 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова