KASEда доллар курси бироз тушди

Фото: Фото: pixabay.com

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 1,34 тенгега пасайиб, 1 доллар 444,32 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банк томонидан 23 апрелга белгиланган расмий курсга кўра, 1 доллар - 446, 49 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444,7 тенгедан сотилмоқда, 446,3 тенгедан сотиб олинмоқда.

Астанада сотиш нархи - 444 тенге, сотиб олиш нархи - 448 тенге.

Россия рубли Алматида 4,73-4,76 тенге, Астанада 4,68-4,78 тенге орасида сотилмоқда.