KASEда доллар арзонлашди
16:22, 22 Апрель 2024
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 0,78 тенгега пасайиб, 1 доллар 445,66 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банк томонидан 22 апрелга белгиланган расмий курсга кўра, 1 доллар - 446, 49 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446,1 тенгедан сотилмоқда, 447 тенгедан сотиб олинмоқда.
Астанада сотиш нархи - 444 тенге, сотиб олиш нархи - 449 тенге.
Россия рубли Алматида 4,74-4,76 тенге, Астанада 4,7-4,8 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова