Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 9 ноябрь оқшомига нисбатан 2,20 тенгега пасайди ва 1 АҚШ доллари – 428,97 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 10 ноябрдаги расмий курси – 1 АҚШ доллар 431,1 тенгени ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, тенге ҳафтанинг бошидан бери фонд биржасида мустаҳкамланишни давом эттирмоқда.