КАSE: Доллар нархи ошди

Фото: Фото: Мухтор Холдорбеков / Kazinform

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,48 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 465,28 тенгени ташкил қилади.

Миллий банкнинг 24 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 464,72 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,40 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 463,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 466,1 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 462 тенге, сотиб олиш нархи - 467 тенге.

Россия рубли 5-5,25 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова