КАSЕ: Доллар курси яна кўтарилди
11:29, 02 Февраль 2022
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, 1 феврал оқшомига нисбатан доллар курси 0,24 тийинга ошган.
АҚШ долларининг ўртача курси 434,04 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 2 февралдаги расмий курси бир доллар учун 433,76 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 434,48 тенгедан сотилмоқда, 435,98 тенгедан сотиб олинмоқда.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 434,43 тенгега сотилмоқда, 435,83 тенгега харид қилинмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова