KASE: Доллар курси бироз арзонлашди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 470-475 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 470 тенге, сотиб олиш курси эса 474 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 471 тенге, сотиб олиш нархи - 475 тенге.

1 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,95 тенгега пасайиб, 1 доллар - 471,34 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 2 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 471,43 тенге.

Россия рубли 7,35-7,65 тенге орасида сотилмоқда.



Муаллиф: Алма Муқанова