Улар орасида қозоғистонлик Данияр Елеусинов (11-0, 6 КО) ҳам бор. Шунингдек, рўйхатда америкалик боксчилар кичик Виржил Ортис (18-0, 18 КО), Жарон Эннис (28-0, 26 КО), литвалик Эймантас Станионис (13-0, 9 КО) ва россиялик Александр Беспутин (15-0, 11 КО) ҳам мавжуд.
«Ярим ўрта вазн тоифасида янги даъвогарлар бор: Ортис, Эннис, Станионис, Беспутин, Елеусинов», - деб ёзади Аsian Boxing.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида Данияр Елеусинов аргентиналик Хуан Эрнан Леални (15-2, 4 КО) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасида IBО йўналиши бўйича вакант бўлган жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.