Қарор ўзгармайди: Қозоғистондаги биринчи АЭСни Росатом қуради
16:41, 16 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондаги биринчи атом электр станцияси пудратчиси ҳақидаги қарор ўзгартирилмайди. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги хабар берди.
“Росатомни консорциум раҳбари сифатида танлаш турли даражаларда амалга оширилди: атом саноати экспертлари, Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги, Ядро саноатини ривожлантириш бўйича идоралараро комиссия ва баҳолаш методологияси мустақил халқаро маслаҳатчи Assystem компанияси томонидан тасдиқланди. Шундай қилиб, қабул қилинган қарор қайта кўриб чиқилмайди ва биринчи АЭС бўйича жорий жараён доирасида якуний ҳисобланади», – деди агентлик ОАВ вакилларининг саволига жавобан.