Финалда испаниялик теннисчи дунёнинг 2-ракеткаси, «Катта дубулға»нинг 23 карра ғолиби, сербиялик 36 ёшли Новак Жокович билан учрашди.
Қизиқарли кечган баҳс беш сет давом этди ва К.Алькарас 1:6, 7:6 (8:6), 6:1, 3:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Деярли беш соат давом этган мусобақада Карлос 9 та эйс амалга оширди ва 19 та брейк-пойнтдан 5 тасидан фойдаланди. Н.Жокович 2 эйс, 5 брейк (15 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Бу Карлос Алькараснинг «Катта дубулға»даги иккинчи чемпионлиги. У 2022 йилги АҚШ очиқ чемпионатида муваффақият қозонди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ