АҚШ миллий марказининг хабар қилишича, Эта довули секин ҳаракат қилмоқда, аммо ундаги шамол тезлиги 54 м/с га етган. Агар довул тоифаси кўтарилса, шамолнинг тезлиги ҳам ошади.
CNN довул ҳақида огоҳлантириш Никарагуанинг бутун соҳилига тааллуқли эканлигини таъкидлади. Тропик бўрон ҳақида огоҳлантиришлар Гондураснинг шимоли-шарқий соҳилларида ҳам эълон қилинган.
Вайрон қилувчи шамоллардан ташқари, «Эта» бўрони Марказий Америкага кучли ёмғир олиб келади.
Эта довули бу йилги 28-довул. Минтақада 2005 йилдан бери бир йилда бунчалик кўп довул кузатилмаганди.