ASTANA. Kazinform - “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги роли билан танилган Голливуд актёри Тамайо Перри Гавайида серфинг чоғида акула ҳужумидан сўнг вафот этди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
Гонолулу фавқулодда вазиятлар расмийлари матбуот анжуманида 49 ёшли актёр якшанба куни тушдан кейин вафот этганини тасдиқлади.
Малаекахана пляжига фавқулодда хизматлар маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида чақирилган. Ўзи қутқарувчи бўлган актёр, гидроциклда қирғоққа олиб келинган, бироқ тез тиббий ёрдам ходимлари унга ёрдам бера олмадилар.
Перри "Кариб денгизи қароқчилари: Ғариб денгизларда" фильмида роль ўйнаган, бу франшизанинг тўртинчи фильми. Шунингдек, у Lost, Hawaii Five-0 ва Blue Crush телесериалларида суратга тушган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.