«Президент С.Жээнбеков легитим давлат раҳбаридир. Шу боис, унинг можарони тугатиш ва мамлакатда тартибни тиклаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлайман. Қирғизистондаги барқарорлик Қозоғистон учун стратегик шерик ва иттифоқдош сифатида муҳимдир.
Қирғизистондаги вазият аста-секин конституциявий йўлга қайтгани қувонарли. Биз барча сиёсий кучларни тўқнашув бошиданоқ тинчликка чақирдик», - деди ҚР Президенти.