Каратэчи Никита Тарнакин 2025 йилги Ислом ўйинларида олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларида Қозоғистон каратэ терма жамоаси вакили Никита Тарнакин ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform МОҚга таяниб.

Фото: Нұрғали Жұмағазы

Спортчи 84 килограмм вазн тоифасида ўз мамлакатини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Финалда қозоғистонлик каратэчи иорданиялик Моҳаммад Ажафарига қарши жанг қилди. Тарнакин ҳал қилувчи баҳсда 8:3 ҳисобида зафар қучди.

Фото: НОК РК

Қозоғистон терма жамоаси аъзоаси Жоламан Бигабил бронза медалини қўлга киритди. У 60 килограмм вазн тоифасида учинчи ўрин учун баҳсга йўл олди.

Фото: НОК РК

Бу турда у иорданиялик Абдуллоҳ Ҳаммад билан тўқнаш келди.