Қарағандидан Балқашга қўшимча тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

Фото: Фото: Управление пассажирского транспорта и автомобильных дорог Карагандинской области

ASTANA. Kazinform - Ёзги сайёҳлик мавсумида Қарағанди-Балқаш йўналишида тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Балқашнинг туристик жозибадорлигини ошириш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Қарағандидан Балқашга қўшимча тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. У июндан сентябргача ишлайди ва шу вақт ичида 30 минггача йўловчини  ташиш имконини беради.

Фото: Управление пассажирского транспорта и автомобильных дорог Карагандинской области

Қарағанди вилояти йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси маълумотларига кўра, тўхташлар сонининг қисқариши муносабати билан саёҳат вақти 6 соатни ташкил қилади. Олти вагонли поезд ҳар куни қатнайди.