«Ҳокимият «Отбаси» банки билан биргаликда махсус ҳудудий дастур ишлаб чиқди. У орқали кончилар ва металлурглар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёшлар имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланади. Бундан ташқари, йил охиригача Қарағанди вилоятида мингдан ортиқ оила ижара ва кредит уйлари билан таъминланади», - деди Женис Қасимбек.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, вилоятда жорий йил охиригача 650 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади.
Муаллиф: Алихан Асқар