Қарағанди вилоятида 1 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилди
22:24, 16 Сентябрь 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – AMANAT партияси ижрочи котиби Асхат Оралов «Ер омонати» комиссияси аъзолари билан биргаликда Қарағанди вилояти аҳолиси билан учрашиб, яйлов ерларининг етишмаслиги ҳақидаги долзарб муаммони муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.
Йиғилишда қишлоқ аҳли ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан ерларнинг деградацияси, қудуқлар етишмаслиги, субсидиянинг пастлиги, дизел ёқилғиси нархи ва бошқа масалалар кўтарилди.
«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, фойдаланилмаётган ва қонунга хилоф равишда берилган қишлоқ хўжалиги ерларини давлат мулкига қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. «Ер омонати» комиссиясининг вазифаси қишлоқ аҳолисининг яйловлардан тенг фойдаланишини таъминлашдан иборат. Уч ой давомида партия аралашуви билан 10 та ҳудудда 1,6 миллион гектардан ортиқ ерлар қайтарилди. Шулардан Қарағанди вилоятидаги 1 миллион гектар яйлов давлат мулкига ўтди. Бу йўналишдаги ишларни давом эттирамиз»
, — деди Асхат Оралов.