Автобуслардаги электрон кутубхона шаҳар ҳокимлиги кўмагида «Йўлда кутубхона» лойиҳаси доирасида жиҳозланди. Ҳозиргача QR-код орқали ўқиш имконияти олтита – 65, 5, 1, 70, 43, 118-йўналишдаги 22 та автобусда мавжуд. Қозоқ, рус ва хорижий адабиётлар асарлари билан танишиш учун йўловчилар автобус салонининг марказий қисмидаги стикерларга ўрнатилган QR- кодни сканерлашлари керак.
Яқин келажакда электрон кутубхоналар 13 та йўналишдаги 60 та шаҳар автобусларида ишлайди. 65, 5, 1, 70, 43, 118-рақамли автобуслардан ташқари 40, 53, 33, 146, 56, 41, 19-автобуслар ҳам бор. Кутубхонанинг рақамли архивида жами 41 та асар мавжуд. Уларнинг 21 таси қозоқ, 14 таси хорижий, 6 таси рус классикасидир.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова