Канвон-2024: Қозоғистон хоккейчилари Испанияни мағлуб этди

Фото: Фото: Нурғали Жумағази

KANVON. КAZINFORM - Жанубий Кореянинг Канвондо шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистон хоккейчилари учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Олтинчи ўйинда қозоғистонликлар испаниялик рақибларини 14:4 ҳисобида мағлуб этишди.

Энди гуруҳда сўнгги битта ўйин қолди. Қозоғистонликлар бугун соат 14:30да Буюк Британия билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик хоккейчилар Олимпиаданинг илк ўйинида Польшани 18:8 (3:2, 5:4, 10:2) ҳисобида мағлуб этган эди.

Кеча қозоғистонликлар Тайпейлик рақибларини 14:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Қозоғистон хоккей терма жамоаси таркибида мамлакат шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилмоқда.

  1. Арсений Кучковский
  2. Никита Кулаков
  3. Темирлан Айболули
  4. Матвей Решетко
  5. Расул Турсинов
  6. Жаҳонгер Тилеухан
  7. Тоир Биғаринов
  8. Роман Мичуров
  9. Егор Кравченко
  10. Адилхан Саттар
  11. Бексултан Макиш
  12. Арман Тўлен
  13. Ануар Ахметжанов.