Трилогиянинг якуний қисми тахминий равишда 17 сентябрга режалаштирилган. Бунгача Альварес 7 май куни WBА йўналиши бўйича ярим оғир вазнда россиялик Дмитрий Биволни мағлуб этиши керак.
«Мен яна ўрта вазнга тушмаслигим керак. Агар бизнинг жангимиз (Головкин билан) бўлиб ўтса, у иккинчи ўрта дивизионда бўлади», - деди «Канело» Мексика ОАВларига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Головкин ва «Канело» ўртасидаги дастлабки иккита жанг 2017 ва 2018 йилларда ўрта вазн тоифасида бўлиб ўтган. Биринчи жангдада дуранг қайд этилган ва реваншда ҳакамлар қарори билан Альварес ғалаба қозонган.