Канададаги ҳарбий базада юз берган портлашда 10 киши жароҳат олди
18:30, 19 Ноябрь 2021
VIKTORIYA. Kazinform - Канада Қуролли кучларининг Ванкувер оролидаги «Комокс» ҳарбий базасида содир бўлган портлаш оқибатида ўн киши жароҳатланди, бир киши оғир яраланди, дея хабар беради Kazinform CBC телеканалига таяниб.
Портлаш эрталаб соат 9 да фойдаланилмаётган казарма биносида содир бўлган. Маълумотларга кўра, бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган.
Британия Колумбияси шошилинч тиббий ёрдам хизмати маълумотларига кўра, олти нафар жабрланувчи ҳарбий базанинг тиббий бўлимида даволанмоқда, аҳволи барқарор деб топилган яна уч нафари касалхоналарга юборилган.
Шунингдек, жароҳатланганлардан бири оғир аҳволда ҳаво орқали касалхонага етказилган.
Aйни пайтда портлаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Қайд этилишича, портлаш вақтида ҳаво кучлари ва аэродром иншоотларига зарар етмаган.