Ҳужум қурбонлари 13 хил жойда, жумладан, Канаданинг кри ҳиндулари яшайдиган Джеймс Смит резервацияси ва Уэлдон қишлоғида топилган.
Полиция гумонланувчиларнинг исмларини маълум қилди. Улар 31 ёшли Демиен Сандерсон ва 30 ёшли Майлз Сандерсондир. Улар ака-ука эканлиги номаълум.
Полициянинг айтишича, икки гумонланувчи қуролланган, хавфли ва улар ҳамон қочиб юришибди.
Уларни одамлар охирги марта якшанба куни тушдан кейин Уэлдондан 280 км жанубда жойлашган Реджайн вилояти марказида кўришган.
Джеймс Смит қўриқхонасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Фото: www.bbc.com