Канадада 550 йўловчиси бўлган самолётни яшин урди
10:25, 06 Март 2024
ASTANА. Кazinform — Ванкувердан Лондонга йўл олган Air Canada авиакомпаниясининг Boeing 777-300 самолётини яшин урди. Самолёт бортида 550 нафар йўловчи бўлган.
СityNews хабарига кўра, самолётда ўрнатилган махсус чақмоққа қарши тизим туфайли самолётдагилар ҳалокатдан омон қолган. Шундан сўнг самолёт парвозини давом эттирди ва Хитроу аеропортига қўнди.
“Самолёт Ванкувер халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай яшин урди”, — деб ёзади нашр.
Самолётни яшин ургани акс этган видео интернетда тарқалди.
АҚШ Миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, ўртача йўловчи самолёти йилига 1-2 марта яшин уради.