Ёмон об-ҳаво, хусусан, Торонто ва унинг чекка ҳудудларида бўлган. Миллий об-ҳаво бюроси маълумотларига кўра, шамол тезлиги жойларда 120 км / с (33 м / с) дан ошди. Оқибатда ҳудудда минглаб дарахтлар қулаб, электр узатиш линиялари шикастланган.
Маҳаллий электр тармоқлари компанияси маълумотларига кўра, фавқулодда вазиятлар гуруҳлари аллақачон офат оқибатларини бартараф этмоқда, бироқ ҳозиргача 210 минг истеъмолчи электр таъминотисиз қолган. Қайта тиклаш ишларини якунлаш муддати ҳақида хабар берилмаган.
Қурбонлар ҳақида маълумот олинмаган.