Унинг сўзларига кўра, қамоқхонадаги аёллар сонининг кўпайиши жиноятчиликнинг кўпайиши билан эмас, балки «баъзи давлатлар ҳокимият идораларининг нотўғри сиёсий қарорлари» билан боғлиқ.
Яна бир муҳим масала - бу қамоқхоналарнинг тўлиб тошиши. Камида 114 мамлакатда маҳбуслар сони расмий имкониятлардан ошиб кетади ва 92 мамлакатда қамоқхоналар 100 дан 200 фоизгача тўлган.
Дунёда 714 мингга яқин аёллар ва қизлар қамоқда ўтирибди. 2000 йилдан бери қамоқдаги аёллар ва қизлар сони 53 фоизга, эркаклар сони эса 20 фоизга ошган.
Коронавирус пандемияси қамоқхоналардаги вазиятни ҳаддан ташқари оғирлаштириб юборди. Вирус юқтирган маҳбуслар сонининг ҳаддан ташқари кўпайиши жазонинг бошқа турларидан фойдаланишни тақозо этади. Шу муносабат билан кўплаб давлатлар синов ва уй қамоғидан фойдаланиш амалиётидан фаол фойдаланишни бошладилар.