Бир неча айбланувчи қочиб кетган ва полиция уларни қидирмоқда. Ҳаммаси бўлиб, қамоқдаги маҳбуслар сони 1 мингга яқин. Улар орасида февраль ойи бошларида президент Жовенел Моизга суиқасд уюштиришда айбланиб ҳибсга олинганлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда ташқи қўриқчиларга қилинган қуролли ҳужумда бир неча маҳкум ушбу муассасадан қочиб кетган эди.