Калифорния жанубида олти киши отиб ўлдирилган ҳолда топилди

Фото: Фото: CBS

ASTANA. Kazinform - Калифорния жанубидаги Мохаве чўлининг чекка ҳудудида бир неча киши отиб ўлдирилгани аниқланганидан кейин полиция беш кишини ҳибсга олди, дея хабар беради Кazinform агентлиги BBCга таяниб.

Жасадлар 23 январь куни Сан-Бернардино округида топилган.

Маҳаллий вақт билан тахминан 20:15 да полиция вертолёти қурбонлар ва ўқ илма-тешик қилган йўлтанламас ва микроавтобусни топиб олган.

Полиция маълумотларига кўра, олти кишининг ҳаммаси ўқ жароҳатларидан вафот этган.

Сан-Бернардино шериф идораси терговчилари душанба куни низо ноқонуний марихуана ишлаб чиқариш билан боғлиқлигини айтди.

"Мотив нуқтаи назаридан, биз бу марихуана бўйича баҳс бўлганига аминмиз", - деди сержант Уоррик.

Шериф идораси матбуот баёнотида айтилишича, "терговчилар қурбонлар марихуана олди-сотдиси жойида учрашишга рози бўлишганини аниқладилар".

2016 йилдан бери Калифорния катталарга марихуана сотиб олиш ва истеъмол қилишга рухсат берди, аммо марихуана учун солиққа тортилмаган қора бозор мавжуд.