Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўқ отиш бўйича жаҳон Кубоги бўлиб ўтмоқда.
Қозоғистонлик Ислам Усейнов 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича бронза медали соҳибига айланди. Мусобақа якунларига кўра, у 260,5 балл тўплаб, учинчи ўринни эгаллади.
Ғалабани хорватиялик Миран Маричич қўлга киритган бўлса, «кумуш»га сербиялик Лазар Ковачевич сазовар бўлди.