«Сўнгги бир неча соат ичида бизнинг ижтимоий тармоқларимизга кира олишмади. <...> Биз муаммони ҳал қилдик, бу ҳафта сабр-тоқатингиз учун яна бир бор раҳмат», - дейилади компания жума куни ўз Twitter саҳифасида.
Аввалроқ, жума куни бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар, Downdetector хизмати маълумотларига кўра, Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари ишининг узилишидан шикоят қилишган.
4 октябр куни Facebook, Instagram ва WhatsАpp ижтимоий тармоқларида кенг кўламли узилишлар қайд этилди. Мутахассислар 4 октябр, душанба куни ишдан чиққан кўплаб сайтлар ва иловаларни Facebook муаммолари натижасида DNS йўриқнома юкланишининг умумий ўсиши билан изоҳладилар.