Июль ойининг охири ва август ойининг бошида Қозоғистонда 41 даража иссиқ бўлади
18:11, 29 Июль 2024
ASTANА. Kazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 30 июлдан 1 августгача бўлган уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Ғарбий антициклон таъсирига қарамай, шимолий, шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, чақмоқ чақиши, кучли шамол эсиши мумкин.
Мамлакатнинг узоқ шимолида ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ва дўл ёғади, довул бўлади.
Сариарқа даштларида ва мамлакат жанубидаги чўл ҳудудларида эса ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб қолади.
Мамлакатнинг ғарби, маркази, жануби ва жануби-шарқида кундузи жуда иссиқ бўлади.
1 август куни мамлакат жануби-шарқида ҳаво ҳаддан ташқари иссиқ, айрим туманларда +41° гача иссиқ бўлиши башорат қилинмоқда.