Италиянинг собиқ президенти Жоржио Наполитано билан хайрлашди
13:14, 25 Сентябрь 2023
Италия собиқ президент ва умрбод сенатор Жоржио Наполитано билан хайрлашди. У 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Kazinform Euronews агентлигига таяниб хабар беради.
Италиянинг юқори мартабали сиёсатчилари собиқ давлат раҳбарига ҳурмат бажо келтирди.
Видолашув душанба куни давом этади, тобут бир неча соат давомида ҳамма учун очиқ бўлади. Эртага мотам куни деб эълон қилинган давлат дафн маросими бўлиб ўтади.
Шунингдек, жума кунидан бошлаб давлат муассасалари биноларидаги миллий ва Европа байроқлари туширилди.