Италия шимолида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Фото: None
RIM. Кazinform - Чоршанба куни эрталаб Италиянинг Лекко провинциясида (Ломбардия вилояти) ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. La Repubblica хабарига кўра, бортдаги икки учувчи катапульта қилган.

Ҳалокатга учраган М-346 ўқув самолёти Италияда ишлаб чиқарилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у мамлакат қуролли кучларига эмас, балки Leonardo ҳарбий-саноат концернига тегишли. Газетанинг ёзишича, самолёт қўнишдан олдин ёниб кетган.

Қутқарувчилар бир учувчини топиб, иккинчисини қидирмоқда.