Истанбулдан Тошкентга йўл олган самолёт бортида чақалоқ дунёга келди

Фото: Фото: Ўзбекистон Транспорт вазирлиги

TASHKENT. Kazinform – Туркиянинг Истанбул шаҳридан Ўзбекистон пойтахтига йўл олган Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида чақалоқ туғилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Компания маълумотига кўра, парвоз вақтида бир аёлда туғруқ бошланган. Яхшики, йўловчилар орасида бўлган икки нафар шифокор унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатган.

Кейинроқ экипаж аъзолари самолётни Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятидаги Урганч шаҳри аэропортига қўндиришга қарор қилган. У ерда кутиб турган тиббиёт ходимлари она ва янги туғилган чақалоқни маҳаллий туғруқхонага етказди. Урганчда бир неча соат тўхтаган самолёт сўнг Тошкент томон йўлини давом эттирди.