Истанбулдаги суд биносига қуролланган эркак ва аёл ҳужум қилди
17:11, 06 Февраль 2024
Истанбулдаги судга уюштирилган ҳужум чоғида беш киши, жумладан, уч нафар полициячи яраланган, деб хабар беради Каzinform агентлиги.
Унга кўра, ҳужум қилганлар Туркияда террорчи сифатида тан олинган сўл радикал DHKP-C партияси аъзолари бўлган.
Ҳозир суд биноси полиция томонидан ўраб олинган, кириш ва чиқишлар ёпилган, хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Отишмадан сўнг ўткинчилар ваҳимага тушишди. Кўпчилик қочиб кета бошлади, баъзилари ерга ётишди. Воқеа жойига Истанбул бош прокурори етиб келди. Воқеа юзасидан тергов бошланган.